«Тузуклар»

(Ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларида )

Мутахассисларнииг фикрларига кўра, машҳурлиги ва нашр ‎этилиш кўламига кўра Сохибқирон Амир Темурнинг "Тузуклар" ‎асари инсон қўли билан яратилган асарлар ичида энг аввалги ‎ўринлардан бирини эгаллайди. Анъанавий Ислом динининг ‎тинчликни мустаҳкамлаш, мурувватли, сахий, инсонпарвар ва ‎олийжаноб бўлиш, Ватанни севиш каби тамойилларини тарғиб қилиш ‎билан бирга, мазкур асарда давлат бошқаруви, ташқи ва ички сиёсат, ‎ҳарбий санъат каби мавзуларга ҳам кенг ўрин берилган.‎

Бинобарин, шавкатли тарихимиз билан қизикувчи ҳар бир ‎инсон, катта ҳаёт остонасида турган ҳар бир ёш, бўлажак раҳбар ‎ходимлар, дипломатлар, ҳарбийлар учун асар бирдек манфаат ‎келтиради, деган умидда ушбу тўплам чоп этилмоқда.‎

Тўпламга "Тузуклар" асарининг А.Соғуний ва Ҳ.Кароматов ‎томонидан форс тилидан амалга оширилган ўзбекча, У.Деви форсча ‎қўлёзмадан ўгирган инглизча, Л.Лангле форс тилидан амалга оширган ‎французча ва Н.Остроумов француз тилидаги матнга асосланиб ‎амалга оширган русча тарихий таржималарнинг матнлари киритилди. ‎Ушбу таркибда "Тузуклар" асари биринчи марта нашр этилмокда.‎

 

Нашрга тайёрловчи: Ш. Миноваров

Номи: «Тузуклар»

Нашриёт: «Extremum-press» нашриёти

Сана: 2016 йил

Ҳажми: 544 бет 

ISBN: 978-9943-4630-6-6

Ўлчами: 60×84 1/16

Муқоваси: Қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

«Тузуклар»

  • 54,000 сўм


Ўхшаш маҳсулотлар

«Амир Темур» тарихий роман

«Амир Темур» тарихий роман

«Амир Темур» тарихий роман Таниқли Озарбайжон ёзувчиси, кўпгина тарихий асарлар муаллифи Юнус Ўғуз..

18,000 сўм

«Менким, соҳибқирон - жаҳонгир Темур»

«Менким, соҳибқирон - жаҳонгир Темур»

«Менким, соҳибқирон - жаҳонгир Темур» Француз темуршунослари ёзган асарлар жавонида профессор Марсе..

22,000 сўм

«Амир Темур сулоласи»

«Амир Темур сулоласи»

«Амир Темур сулоласи»   Жаҳоншумул фотиҳлар, улуғ сулола ва салтанатга асос солган ҳукмдорлар шахси..

18,000 сўм

«Буюк Темур» ‎

«Буюк Темур» ‎

«Буюк Темур» ‎   Америка романтизмининг буюк вакили, адабиётшунос ва муҳаррир, замонавий детектив ..

9,000 сўм

Тузуклар, Амир Темур