Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм

Совға сертификати

 

«ҲИЛОЛ» СОВҒА СЕРТИФИКАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ

 «Ҳилол» совға сертификати босма (купон) ва электрон кўринишга эга:

 

1. «Ҳилол» босма (купон) совға сертификати

Совға сертификатини «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг савдо дўконларидан харид қилишингиз мумкин. Сертификатларни яқинларингизга ҳадя қилсангиз, улар ўзларига керакли китобларни харид қилиш имкониятига эга бўладилар.

Совға сертификатининг қиймати унинг олд томонида кўрсатилган бўлиб, ҳозирги кунда 50000, 100000, 200000 ва 500000 сўмлик совға сертификатлари бор.

Агар сизда совға сертификати бўлса, ундан «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг савдо дўконларида, www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифасидан онлайн харид қилишда ёки нашриёт билан ҳамкор бошқа китоб дўконларида фойдаланишингиз мумкин.  Сертификат қабул қилувчи дўконлар манзиллари рўйхати қуйида келтирилади.

Совға сертификати нақд пулга ёки бошқа сертификатга алмаштириб берилмайди.

«Ҳилол» совға сертификати бир марталик имкониятдир. Шунинг учун унинг қийматини бирйўла тўлиқ ишлатишингиз керак. Ортиб қолган маблағ қайтарилмайди.

Совға сертификатидан фойдаланиш вақтида буюртма учун тўлов суммаси сертификат суммасидан кўп бўлса, нақд ёки пластик карта орқали қўшимча тўлов қилиш мумкин.

Сертификат кодини йўқотманг ва уни бегона одамларга кўрсатманг. Купонни йўқотиб қўйсангиз, дарҳол +99871-2175999 рақамига қўнғироқ қилинг. Сертификат йўқолса, ўғриланса ёки яроқсиз ҳолга келса (йиртилса, чизилиб кетса), янгисига алмаштириб берилмайди.

Совға сертификати харид қилинган кундан бошлаб 6 ой амал қилади. Муддати ўтган сертификат қабул қилинмайди.

Совға сертификатини бошқаларга сотиш мумкин эмас. 

 

 

2. Электрон «Ҳилол» совға сертификати

Электрон совға сертификати Сизга уйингиздан чиқмаган ҳолда интернет орқали уни харид қилиш ва яқинларингизга тақдим этиш имконини беради.

Электрон совға сертификати www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифаси орқали харид қилинади ва фақат электрон манзилга юборилади.

Бунинг учун www.kitoblardunyosi.uz вебсаҳифасидаги тегишли илова орқали совға сертификати саҳифасига ўтинг ва керакли маълумотларни киритинг (қабул қилувчи, қабул қилувчининг электрон почта манзили, Сизнинг исмингиз, Сизнинг электрон почта манзилингиз, сертификатнинг тури ва қиймати).

Электрон сертификат қийматини 1000 сўмдан 500 000 сўмгача миқдорда ўзингиз белгилайсиз. 

Электрон сертификатни онлайн сотиб олгач, бу тўлов саҳифа администратори томонидан тасдиқланиб олинади. Сўнгра унинг махсус коди «Қабул қилувчи»нинг электрон почта манзилига юборилади. Қабул қилувчи маҳсулотларни онлайн харид қилишда тўлов ўрнига ўша махсус коддан фойдаланиши мумкин. 

Электрон совға сертификати ҳам бир марталик имкониятдир. Шунинг учун унинг қийматини бирйўла тўлиқ ишлатишингиз керак. Ортиб қолган маблағ қайтарилмайди.

Электрон совға сертификати нақд пулга ёки бошқа сертификатга алмаштириб берилмайди.

Электрон совға сертификати харид қилинган кундан бошлаб 6 ой амал қилади. Муддати ўтган сертификат қабул қилинмайди.

Электрон сертификат кодини йўқотманг ва уни бегона одамларга кўрсатманг. 

Қўшимча маълумот учун This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. электрон манзилига ёзинг ёки +99871-2175999 рақамига қўнғироқ қилинг.

 

 

Хозирги кунда совға сертификатидан фойдаланиш мумкин бўлган дўконлар рўйхати:

*Шунингдек, сертификатдан www.kitoblardunyosi.uz саҳифасида ҳам фойдаланиш мумкин. Китоблар почта орқали етказиб берилади.

 

«Hilol-nashr» МЧЖ, нашриёт-матбааси бош савдо дўкони, 100185, Тошкент шаҳри, Сўгалли ота, 5 уй

Телефон: (+99871) 216 29 27

Факс: (+99871) 217 54 78

«Hilol-nashr» МЧЖ, Чорсу

Тошкент ш., Олмазор тум., Сағбон(Фаробий) кўчаси, 7-уй

Телефон: (+99891) 134 82 88

«Hilol-nashr» МЧЖ, Кўкча

Тошкент ш., Шайхонтоҳур тум., Маннон уйғур кўчаси, 362-уй

Телефон: (+99897) 755 23 70

«Hilol-nashr» МЧЖ, Наманган

Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй

Телефон: (+99890) 322 25 22

«Hilol-nashr» МЧЖ, Андижон

Андижон ш, Олтинкўл кўчаси, 15 уй

Телефон: (+998 90) 388 12 12 (+998 90) 211 05 74

«Hilol-nashr» МЧЖ, Марғилон

Фарғона вил., Марғилон ш., Марғилоний кўчаси, 105-уй

Телефон: (+99890) 562 49 03

«Hilol-nashr» МЧЖ, Самарқанд

Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй

Телефон: (+99891) 522 44 99

«Hilol-nashr» МЧЖ, Денов

Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй

Телефон: (+99893) 503 56 94

Facebook