Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм
  • «ИШИД фитнаси»‎

«ИШИД фитнаси»‎

  • 20,000 сўм



‎«ИШИД фитнаси»‎

 Юртимизда осойишталик ҳукм сураётган даврда дунёнинг турли ҳудудларида кескин ‎қарама-қаршиликлар, тўс-тўполонлар содир бўлмоқда. Айниқса, Ироқ ва Суриядаги динимиз ‎душманлари қўлидз қўғирчоқ бўлаётган бир тўда террорчилар томонидан қилинаётган ‎қўпорувчиликлар, қатлиомлар ва босқинчилик каби ваҳшиёна ҳаракатлар ҳар қандай кишининг ‎қалбини ларзага солади ва янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди.‎

Ушбу китобда "Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) террорчилар тўдасининг "Ислом ‎давлати тузиш баҳонасида учинчи томон буюртмасини бажараётгани, бошқарувни қўлга олишга ‎уринаётгани, бойлик орттиришни кўзлаётгани аниқ мисоллар билан фош этилган. Шунингдек, ‎ғаламисларнинг ”халифалик” ўрнатиш сохта иддаоси билан мусулмонни кофирга чиқариб, зулм ‎қилаётгани, тинч аҳолига зўравонлик ўтказаётгани ислом дини моҳиятига умуман зид экани ҳужжат-‎далиллар асосида исботланган.‎

Муаллиф Қуръони карим оятлари, ҳадиси шарифлар ҳамда етук уламолар фатволарига ‎таяниб, ИШИДнинг ботил ғоялари, сохта иддаоларига қарши асосли раддиялар берган.‎

Хуллас, китобда ИШИД жиноятчиларининг асл мақсади ислом динини ниқоб қилиб, дунёни ‎хароб этишдек разил ва қора ниятларига эришиш экани фош этилган.‎

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ‎ишлари бўйича қўмитанинг 3251-рақамли хулосаси асосида нашрга ‎тайёрланди.‎

 

Муаллиф: Муҳаммад Амин Яҳё

Номи: «ИШИД фитнаси»‎

Нашриёт: «Movarounnahr»‎

Сана: 2017‎

Ўлчами: 84x108 1/16‎

Ҳажми: 108 бет‎

ISBN: 978-9943-12-288-8‎

Муқоваси: Юмшоқ‎

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши
Facebook