Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм
  • «Тузуклар»

«Тузуклар»

  • 54,000 сўм



«Тузуклар»

(Ўзбек, инглиз, француз ва рус тилларида )

Мутахассисларнииг фикрларига кўра, машҳурлиги ва нашр ‎этилиш кўламига кўра Сохибқирон Амир Темурнинг "Тузуклар" ‎асари инсон қўли билан яратилган асарлар ичида энг аввалги ‎ўринлардан бирини эгаллайди. Анъанавий Ислом динининг ‎тинчликни мустаҳкамлаш, мурувватли, сахий, инсонпарвар ва ‎олийжаноб бўлиш, Ватанни севиш каби тамойилларини тарғиб қилиш ‎билан бирга, мазкур асарда давлат бошқаруви, ташқи ва ички сиёсат, ‎ҳарбий санъат каби мавзуларга ҳам кенг ўрин берилган.‎

Бинобарин, шавкатли тарихимиз билан қизикувчи ҳар бир ‎инсон, катта ҳаёт остонасида турган ҳар бир ёш, бўлажак раҳбар ‎ходимлар, дипломатлар, ҳарбийлар учун асар бирдек манфаат ‎келтиради, деган умидда ушбу тўплам чоп этилмоқда.‎

Тўпламга "Тузуклар" асарининг А.Соғуний ва Ҳ.Кароматов ‎томонидан форс тилидан амалга оширилган ўзбекча, У.Деви форсча ‎қўлёзмадан ўгирган инглизча, Л.Лангле форс тилидан амалга оширган ‎французча ва Н.Остроумов француз тилидаги матнга асосланиб ‎амалга оширган русча тарихий таржималарнинг матнлари киритилди. ‎Ушбу таркибда "Тузуклар" асари биринчи марта нашр этилмокда.‎

 

Нашрга тайёрловчи: Ш. Миноваров

Номи: «Тузуклар»

Нашриёт: «Extremum-press» нашриёти

Сана: 2016 йил

Ҳажми: 544 бет 

ISBN: 978-9943-4630-6-6

Ўлчами: 60×84 1/16

Муқоваси: Қаттиқ

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Tags: Тузуклар, Амир Темур

Facebook