Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм
  • «Арабча ўқишни ўрганамиз»

«Арабча ўқишни ўрганамиз»

  • 27,500 сўм



«Арабча ўқишни ўрганамиз»

Ассалому алайкум!‎

Азизлар, араб тилида ўқишни ўрганишга ният қилган экансиз, сизга ушбу хайрли ‎ишда ёрдам беришни мақсад қилдик.‎

Ўзбек халқининг узоқ йиллик тарихи, маданияти ва маънавияти араб ёзуви билан ‎боғлиқ. Аждодларимиз қаламига мансуб кўплаб маънавий ёдгорликлар шу тилда би‎тилган. Уларни илмий нуқтаи назардан ўрганиш, тадқиқ этиш ва бугунги ёш авлодга ‎тақдим этиш долзарб ва хайрли ишлардандир.‎

Ўқишни ўрганаётган фарзандларимизга табассум билан боқиш, уларга меҳрибон бўлиш, қаттиқ гапирмаслик, жеркимаслик, қўл кўтармасликни одат қилайлик. Болаларга ‎юмшоқлик, меҳрибонлик билан муомала қилайлик. Зеҳни ўткир, тиришқоқ бола билан ‎заиф, сустроқ болани ажратмаслик, уларни дўстларининг олдида койимаслик лозим.‎

Ҳазрат Алишер Навоий айтганларидек, битта ҳарф ўргатиш учун сарфланган меҳнат ‎баҳосини «минг ганж» билан ҳам адо этиш мушкул. Шундай шарафли ва машаққатли ‎хизмат олдида турган Сиз азиз ота-оналар ва устозларга сабр-тоқат, куч-қувват тилаймиз.‎

Араб ҳарфлари Қуръон ҳарфлари бўлгани учун бу китобни эҳтиром қилишингизни, ‎покиза жойда сақлашингизни сўраймиз.‎

Қўлингиздаги мазкур китоб бўлажак мутахассислар ҳамда араб тилида ўқиш ва ‎ёзишни мустақил ўрганмоқчи бўлганлар учун ёрдамчи манба бўлади деб умид қиламиз.‎

Анвар Аҳмад

 

Тайёрловчи: Фозилжон Абдулқаюм

Номи: «Арабча ўқишни ўрганамиз»

Нашриёт: "HILOL NASHR" нашриёт-матбааси

Сана: 2017 йил

Ҳажми: 92 бет

ISBN: 978-9943-4818-6-2

Ўлчами: 60x84 1/8

Муқоваси: Қаттиқ

 

Тавсия ёзиш

Изоҳ: HTML is not translated!
    Ёмон           Яхши

Tags: араб тили

Facebook