Харид саватчасида 0 маҳсулот(лар) - 0 сўм

 

Энг яхши совға – китоб

 

Сиз яқинларингизга китоб совға қилмоқчисиз, лекин қайси китобни танлашни билмаяпсиз. Шундайми?

Ташвишланманг, энди бунинг ажойиб йўли бор – уларга совға сертификати ҳадя қилинг.

«Ҳилол» совға сертификати маърифатга ошно қалблар учун энг гўзал ҳадядир.

«Ҳилол» совға сертификати босма (купон) ва электрон кўринишга эга. Ушбу мақолада электрон совға сертификати ҳақида маълумот берамиз. Босма (купон) совға сертификатини бош дўконимиздан харид қилиш мумкин. 

 Электрон совға сертификати Сизга уйингиздан чиқмаган ҳолда интернет орқали уни харид қилиш ва яқинларингизга тақдим этиш имконини беради. 

1000 сўмдан 500000 сўмгача бўлган электрон совға сертификатини харид қилиб, яқинларингизга ҳадя қилсангиз, улар сайтимиздан ўзларига ёққан китоб ёки медиамаҳсулотни танлаб, буюртма беришади. Шу тариқа ҳадянгизни уйларига ўзимиз етказиб берамиз.

«Ҳилол» электрон совға сертификатига қуйидаги илова орқали буюртма беринг

        Совға сертификатини танлаб, ҳадя юбориладиган кишининг электрон почта манзилини ёзасиз. Пулни тўлашингиз билан ҳадянгизнинг махсус коди ўша почтага юборилади.

Ҳадянгизни олган одам саҳифамизга кириб, ўзига ёққан китоб ёки медиамаҳсулотни танлайди, тўлов ўрнига эса ўша махсус кодни киритади.

     Эслатма: «Ҳилол» электрон совға сертификати бир марталик имконият бўлгани учун ундаги маблағни тўлиқ ишлатишингизни сўраймиз. Совға сертификат кодини харид қилинган кундан бошлаб 6 ой ичида ишлатиш мумкин бўлади.